Ҳавога учган миллион долларлар ёхуд онлайн қимор жабрдийдалари
Қимор динимизда таъқиқланган ва ҳаром қилинган иллат ҳисобланади. Бунинг ортидан қанчадан-қанча одамларнинг ҳаёти издан чиқмоқда. Таассуфки, узоқ тарихга эга қимор замонлар оша тараққийлашса тараққийлашдики, урфдан қолгани йўқ. Тобора глобаллашиб бораётган кибервиртуал дунё унинг янада гуллаб-яшнаши учун янгидан-янги имкониятлар яратаётгандек, гўё. Шулардан бири онлайн ўйинлардир.
