2022 йил 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик оқибатида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.
Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


