Жамият

“Иккинчи фарзандимни ҳам йўқотишни истамайман”- тўшакка михланиб қолган  болакай яхшилар кўмагига муҳтож

Тез-тез  касал бўладиган бола ҳар қандай онани жуда оғир аҳволга солиб қўяди.

“Иккинчи фарзандимни ҳам йўқотишни истамайман”- тўшакка михланиб қолган  болакай яхшилар кўмагига муҳтож

 

Шифокор қабулига тинимсиз қатнашл, яхши шифокор излаш, таҳлиллар, дори-дармонлар, касаллик таътилига чиқиш ва ҳафталар давомида тўрт девор ичида қамалиб қолиш азоблари... Буларни тасаввур этишнинг ўзи оғир. 


Каттақўрғонлик Ойбаҳор Давронова салкам 6 йилдан бери кичик фарзандининг хасталигига даво излаб, тунни тонгга, тонгни тунга улайди. Ягона ўтинчи - бу фарзандини ҳам тупроққа қўймаслик. 


“Ўғлим соғлом туғилган. Бора-бора бир ёшга яқинлашгач, ранги оқариб, тез-тез ҳолсизлана бошлади. Шифокор кўригига олиб бордик. Улар Шаҳриёрга камқонлик ташҳисини қўйишди. Гўдаклигида ҳафтасига бир марта донор топиб, қон қуйдирардик. Энди ҳафтада икка марта қуйдирамиз. Бунинг учун ҳам анчагина пул кетади. 


Бу ҳам етмагандек, дард устига дард қўшилди. Талоғида катталашгачди, операция қилиб, уни олдирдик. Шундан сўнг  жигари, буйраги, ўт қопида ўзгаришлар пайдо бўлди. Шифокорлар зудлик билан илик кўчириш операцияси ўтказилиши кераклигини айтишди. Бунинг учун жуда катта маблағ зарур экан. Аммо биз 100 минг долларни қаердан топамиз? Биринчи фарзандим ҳам шу касалликдан вафот этганди. Иккинчи фарзандимни ҳам йўқотишни хоҳламайман, — дейди онаси.


Шаҳриёрнинг отаси айни вақтда дори-дармонлар учун пул топиш илинжида хорижда ишлайди. Болакайнинг соғайиб кетиши учун оила яшаб турган уй сотувга қўйишган. Бу оила аъзолари яхшилар кўмагига муҳтож. Кўпнинг оз-оздан бергани эса уни бу дарддан қутқаради, деган умидимиз бор. Зеро, “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.” 

 

Яздонов Шаҳриёрга оид маълумотлар:

Узкард: 8600 0423 0233 8487 онаси Ойбаҳор Давронова номида
Сбербанк: 4276 5500 8140 7747 отаси Камол Эрдонов номида
Телефон: +998933547511 (онаси)                                                                    

  Баҳринисо МАДУМАРОВА

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"