1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Имтиҳонларсиз ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга абитуриентлар қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ имтиҳонларсиз ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга абитуриентлар қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Имтиҳонларсиз ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга абитуриентлар қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

2021-2022-ўқув йилидан бошлаб, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1–3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ имтиҳонларсиз ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга абитуриентлар қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Қарорда назарда тутилишича, 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1–3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Бунда, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор (1–3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг асослантирилган таклифларига мувофиқ Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика