Жаҳон

Испаниялик дипломат мажлисда ухлаб қолгани учун ишдан олинди

Бунга дипломатлар ассоциацияси норозилик билдирган.

Испаниялик дипломат мажлисда ухлаб қолгани учун ишдан олинди

Испаниянинг Бельгиядаги элчихонаси раҳбари Алберто Антон мамлакат ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарезнинг чиқиши пайтида ухлаб қолгани сабабли лавозимидан озод қилинди.

 

Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, Албарезнинг эътиборига тушган. Шундан сўнг, дипломат ишдан бўшатилган.

 

Бу қарор Испания Дипломатлари Ассоциациясининг норозилигига сабаб бўлди. Ташкилот мамлакат ташқи ишлар вазирига йўллаган мактубида дипломатик тайинловларда шаффофликни таъминлашни талаб қилди.

 

Хосе Мануэл Албарез ўзининг қатъий раҳбарлик услуби билан танилган бўлиб, Испания матбуоти уни “Кичик Наполеон” деб атай бошлади. У илгари ҳам қатор ходимларни хатолари ёки сиёсатга зид ҳаракатлари учун ишдан бўшатган эди.

 

Комила Одилова тайёрлади

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.