1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Жиззахда катта тезликда ҳаракатланган BMW машинаси Nexia’ни сиқиб, ЙТҲ содир этди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ҳайдовчининг хавфли ҳаракатлари ортидан йўл-транспорт ҳодисаси юзага келди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Жиззахда катта тезликда ҳаракатланган BMW машинаси Nexia’ни сиқиб, ЙТҲ содир этди

 

 

Маълум қилинишича, 30 июль куни туман ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўлининг 967-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган самарқандлик 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги BMW автомобили катта тезликда ҳаракатланиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia’ни сиқиб юборган. Натижада қашқадарёлик Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

 

ЙТҲ оқибатида Nexia’даги йўловчига биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида BMW ҳайдовчисининг шахсига аниқлик киритилган ва ҳозирда иккала машина ҳам жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика