Жамият

Жиззахда талаба ноқонуний равишда 26 млн сўмга «Ремдесивир» дорисини сотишга уринди

Жиззахда сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сотишга уринган талаба қўлга олинди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» кўрсатувида маълум қилинди.

Жиззахда талаба ноқонуний равишда 26 млн сўмга «Ремдесивир» дорисини сотишга уринди

 

 

20 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Жиззах вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи 19 ёшли фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали атрофида фуқаролардан бирига пандемия даврида талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний сотишга урингани аниқланган.

 

У  40 қути «Ремдесивир» дори воситасининг ҳар бирини 650 минг сўмдан ҳисоблаб, 26 миллион сўмга, шунингдек, 5 дона қутида «Триметабол» дори воситасини 130 сўмдан ҳисоблаб, 650 минг сўмга сотган вақтида ушланган.

 

Маълум бўлишича, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 1-босқич талабаси бўлган ушбу йигит мижоз билан интернет орқали танишган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, Самарқандда пандемия даврида талаб юқори бўлган «Ремдесивир» дорисини ноқонуний сотаётган шахслар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"