Жаҳон

Жонсон Украина АЭСларидан хавотирда

У янги ядро ҳалокатидан огоҳлантирди.

Жонсон Украина АЭСларидан хавотирда

 

Украина ҳудудида жойлашган АЭСлар хавфсизлигини таъминланиши шарт. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.

 

"Фикримча, ушбу электр станцияларини ҳимоя қилиш учун қандайдир ҳимоя тизими бўлиши ўта муҳим. Бу тизим халқаро тузилмалар, хусусан, БМТ ва Халқаро Атом энергетикаси агентлигининг радиация даражасини кузатиб бориши учун ёрдам берган бўларди", — деган сиёсатчи.

 

У Чернобиль АЭС фожиаси қайтарилишидан хавотирда эканини қайд этган. Жонсон Украина ҳудудида бошқа АЭСлар ва ядро чиқиндилари кўмилган жойлар борлигини эслатди.

 

"Кремлга Украинадаги фуқаролик объектларида ядро ҳалокати юз бериши Россия ва бошқалар учун ҳам хавли эканини уқтириш керак", — деб таъкидлаган бош вазир.

 

Маълумот ўрнида: 4 март куни Запорожье АЭСида ёнғин келиб чиқди. Москва ва Киев ҳодисада бир-бирини айблаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Зеленский билан музокара ўтказмаслиги маълум қилинганди.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.