Жаҳон

Жозеф Байден Россияга нисбатан қатъиятсизликда айбланди

Жозеф Байден Россияга қарши босимни кучайтириш ҳақидаги сайловолди ваъдасини бажармади. “National Review” журналисти Жим Жерати Байденнинг президент этиб сайланганидан кейин Россияга нисбатан муносабатига ана шундай баҳо берди.

Жозеф Байден Россияга нисбатан қатъиятсизликда айбланди

 

 

Унга кўра, Байден президент этиб сайланганидан сўнг Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, Россия таҳдидларига қарши экани, АҚШ миллий манфаатларини ҳимоя қилишини айтган. Бундан сўнг АҚШ етакчиси 2016 йилги сайловларга аралашгани учун Россияни “товон тўлаш”га мажбур қилмоқчи эканини билдирган. Аммо Жим Жератининг фикрича, шундан кейин Байден бу борада қатъийлик кўрсатмаган. Муаллиф бунга Байден маъмуриятининг 2021йил апрелида Россияга қарши янги санкциялар жорий этиб, июнь ойида Россия — АҚШ раҳбарлари ўртасидаги учрашувдан кейин Москва билан барқарор муносабатлар ўрнатилиши эълон қилинганини мисол қилиб кўрсатган.

 

Шунингдек, Жим Жерати стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартнома узайтирилиши ва “Шимолий Оқим-2” лойиҳаси бўйича АҚШ розилигида ҳам Байденни қатъиятсизликда айблаган.

 

Жератининг фикрича, сўнгги янгилик — АҚШ Москванинг Марказий Осиёдаги  ҳарбий базаларидан фойдаланишга ҳаракат қилиши Вашингтонни Россияга қарам қилиб қўяди. Чунки шундан сўнг минтақадаги барча аксилтеррор операцияларни ўтказиш Москвага боғлиқ бўлиб қолади.

 

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россияни ЕХҲТ йиғилиши ўтмаганлигида айблаб чиққанди. Шунингдек, АҚШ Россиянинг Марказий Осиёдаги базаларидан фойдаланишни сўрагани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш бўйича 15 банддан иборат режасини тақдим этди

Режада ХАМАСни босқичма-босқич қуролсизлантириш ва Исроил қўшинларини ҳудуддан олиб чиқиш назарда тутилган.

custom img

Туркий дунё ва сунъий интеллект

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг сунъий интеллект ва рақамли ривожланишга бағишланган норасмий саммити бўлиб ўтди.

custom img

Хитой АҚШ босими остида Кубани кучли қўллаб-қувватлашини билдирди

ТИВ вакили Гуо Сзякун Кубага қарши ташқи аралашув ва сиёсий босимларни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

custom img

Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин

SpaceX'нинг бозор қиймати қарийб 1,75 триллион долларга баҳоланмоқда.

custom img

Афғонистонда энди 9 ёшли қизларга турмушга чиқишига рухсат берилди

Толибон раҳбарияти аёллар ҳуқуқлари “Ислом шариати асосида ҳимоя қилинаётганини” таъкидлаган.

custom img

Қозоғистон 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланади

Қозоғистон бу борада Австралия ва Европа давлатлари тажрибасини ўрганаётганини билдирган.

custom img

Афғонистонда оилалар тирик қолиш учун қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — BBС

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга камайган.

custom img

Исроил Эронга қарши янги операция ўтказишга тайёрланмоқда — CNN

Тел-Авивда Теҳрон дипломатик паузадан фойдаланиб вақт ютишга уринмоқда деган хавотир кучаймоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"