Жаҳон

Кафолатчи давлатлар Украинага қисқа муддатда аскарлар етказиб бериши керак — Зеленский

Украина президенти хавфсизлик кафолати шартларини очиқлади.

Кафолатчи давлатлар Украинага қисқа муддатда аскарлар етказиб бериши керак — Зеленский

 

У буни "одамлар — соат" формуласи деб атаган.

 

"Мен бизга хавфсизлик кафолати кераклигини ва биз айнан ўзимиз учун зарур нарсани сўраётганимни биламан. Энг муҳими — бу одамлар ва муддатлар. Фикримча, хавфсизлигимиз кафолати "одамлар — соатлар" формуласига асосланиши керак", — деган у.

 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғилган тақдирда, Кафолатчи давлатлар биринчи куни қарор қабул қилади, кейинги кунлари ўз аскарларини жўнатади.

 

"Бу биз учун тез ёрдамга тенг", — деб қўшимча қилган Украина етакчиси.

 

Аввалроқ БМТ бош котиби Киевда турган пайтда Россия шаҳарга ракета зарбалари бергани тўғрисида хабар берилганди

custom img

АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

Таклифга кўра, Ҳизбуллоҳ ҳужумларни тўхтатади, Исроил эса можаронинг кенгайишидан тийилади.

custom img

АҚШда юқори малакали мутахассислар учун “Грин карта” жараёни енгиллаштирилди

Эндиликда мутахассислар ариза топшириш учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмайди.

custom img

Францияда Чемпионлар лигаси финалидан кейинги тартибсизликлар сабаб юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Футбол мухлислари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда жами 219 киши жароҳатланган. Улардан саккиз нафари оғир аҳволда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди

Денизли вилоятида йўловчи автобуси иштирокидаги ҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди.

custom img

АҚШ ва Эрон 300 миллиард долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этишни муҳокама қилмоқда

Мазкур маблағлар Эронни тиклаш, инфратузилмани модернизация қилишга йўналтирилади.

custom img

Россия Арманистондаги элчисини маслаҳатлашув учун Москвага чақириб олди

Мазкур қарор Арманистон раҳбариятининг Европа Иттифоқи билан интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қадамлари фонида қабул қилинган.

custom img

Россия мигрантлар назоратини кучайтирмоқчи

Россия ИИВ хорижий давлатларда миграциягача тайёргарлик марказларини ташкил этиб, мигрантларга мамлакатга киришидан аввал электрон идентификация карталарини беришни режалаштирмоқда.

custom img

Ҳиндистонда кучли ёмғир ва бўрон оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг тўрт штатида юз берган кучли ёмғир, момақалдироқ ва бўронлар оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди ҳамда инфратузилмага жиддий зарар етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"