Дунё
|
13 Январ 23:15
381
Дунё
|
13.01.2022, 23:15
381

Кайли Дженнер Instagram саҳифасида энг кўп обуначига эга аёлга айланди

Унинг обуначилари сони 300 миллион.


Американинг таниқли Кардашианлар оиласи аъзоси Кайли Дженнер Instagram'да 300 миллион обуначига эга бўлган дунёдаги биринчи аёлга айланди. Бу ҳақда ELLE хабар берди.


Шундай қилиб, у  ижтимоий тармоқдаги энг машҳур блогерлар рўйхатида иккинчи бўлди. Рўйхатда 388 миллион обуначи билан Криштиану Роналду етакчилик қилмоқда.
 

Қизиғи шундаки, Кайли сўнгги икки ой ичида ўз саҳифадига ҳеч нарса жойлаштирмаган. Шунга қарамай унинг обуначилари сони тинимсиз ортиб бормоқда. Унинг "Инстаграм"да фаол эмаслигига фарзандларининг отаси Тревис Скоттнинг Хюстондаги “қонли” Astroworld фестивалидаги чиқиши билан боғлиқ фожиали жанжал сабаб бўлган. У ерда 10 нафар томошабин ҳалок бўлган эди.

 

Маълумот учун: Кайли Женнер иккинчи бор она бўлиш арафасида.


Аввалроқ Оқ уйнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп асос солган янги ижтимоий тармоқнинг ишга тушиш санаси маълум қилинганди.