Жаҳон

Дунёдаги энг манзарали соҳиллар юрти — Туркия

Ёзда Туркиянинг соҳиллари мовий ва яшил рангларни ўзида уйғунлаштириб, дам олиш учун бетакрор жойларга айланади.

Дунёдаги энг манзарали соҳиллар юрти — Туркия

 

Эгей ва Турк Ривиераси билан Ўрта Ер денгизининг қоқ марказида жойлашган Туркия дунёдаги энг манзарали соҳилларига эга. Ёзда Туркиянинг гўзал соҳиллари мовий ва яшил рангларни уйғунлаштириб, дам олиш ва ўйин-кулги учун турли имкониятларни ва турли хилдаги қизиқарли тадбирларни таклиф этади.

 

 

Турк Ривиераси: Орзудаги таътил

 

Турк Ривиерасининг қоқ марказида жойлашган Анталия ўзининг Аспендосдан Мирагача, Сидедан Пергегача бўлган кўплаб тарихий жойлари, узун қирғоқ чизиғи, феруза сувлари, сокин кўрфазлари ва ҳар хил спорт тадбирлари билан юқори баҳоланган дам олиш масканларидан биридир. Гўзал соҳиллари билан танилган ва 231 та Мовий байроқ сертификати бор пляжларга эга бўлган Анталияда, деярли ҳар бир йўл бир соҳилга олиб чиқади. Баъзи пляжлар километрларча узунликда бўлса, бошқалари тоғлар ва кўрфазларда ўрин олган яширин соҳиллардир. Масалан, Kaputash... Каш-Калькан йўлидаги Капуташ, оқ қумли соҳили ва мовий денгизи билан диққатга сазовордир. Ўзининг ажиб сеҳри билан бу кичик соҳил дунёдаги энг гўзал 50 соҳиллардан бири деб топилди. Узунлиги 14 км бўлган Туркиянинг иккинчи энг узун соҳили - Патара ҳам Анталияда жойлашган. У денгиз тошбақаларининг кўпайиш жойларидан бири саналади.

 

 

Мовийнинг минг бир туси саёҳати

 

Бодрум, шубҳасиз, Туркиянинг бахт соҳили бўлган Эгей денгизидаги энг машҳур дам олиш масканларидан биридир. Шаффоф денгизи, олтин тусли қумлари ва қирғоқ чизиғи билан минтақа қуёш ва денгизни севувчилар учун мукаммал ёзги дам олиш масканидир. Бодрум марказига энг яқин соҳиллардан бири бўлган Гумбет соҳили мовий рангнинг фарқли тусларини бирлаштирган денгизни таклиф этади. Қайиқда саёҳатлар, турли сув спортлари ва шўнғиш клублари унутилмас тажрибаларни ваъда қилади. Битез соҳили сузиш ва бошқа сув фаолияти учун мукаммал танловдир. Битез соҳили кенг қумли қирғоғи ва ҳайратланарли манзарадан ташқари, кўплаб кафе ва ресторанлар билан ўралган. Бодрумнинг севимли дам олиш маскани Туркбуку марказида жойлашган Гўлтуркбуку соҳили шаҳарнинг энг жонли жойларидан биридир. У ўзининг соҳилда жойлашган кўнгилочар клублари билан кўтаринки кайфиятни ваъда қилади.

 

 

Измир: Туркиянинг юраги

 

Измир деганда хаёлга илк келадиган нарса бу шаҳарнинг энг машҳур сайёҳлик маскани Чешмедир. Илижа ва Алачати соҳиллари гўзал денгизи ва олтин қумлари билан Чешменинг юлдузларидир. Сокин ва майин тўлқинли сувлари билан машҳур Алачати соҳили Чешме марказидан тахминан 13 километр узоқликда жойлашган. Чешмедаги энг тоза соҳиллардан бири бўлган Алачатида Эгей қуёши остида тобланиш ва мазали коктейлдан баҳраманд бўлиш мумкин. Чешменинг Илижа туманида жойлашган Илижа соҳили минтақадаги яна бир машҳур «қочиш» нуқтасидир. Илижа, атрофидаги денгизларни илитадиган саёз, иссиқ шифобахш маъданли сувлари билан яхши таниш. Эгей денгизининг олмосдек тиниқ сувларида сузиш, исталганча қуёш остида ҳордиқ чиқариш ва мўътадил об-ҳаводан завқланганча таътилдан тўлақонли завқ олиш мумкин.

 

 

Чаноққалъа: Шимолий Эгейдаги марварид

 

Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги кўплаб шаҳарлар ёз ойларида сайёҳлар билан тўлиб тошади. Улардан бири эса Чаноққалъада жойлашган майин тўлқинли денгизи ва яшилга бурканган табиати билан мафтун қилувчи Ассос соҳилларидир. Минтақада энг машҳур икки соҳил бўлиб, улардан бири иккала томондан зайтун дарахтлари билан ўралган Ассос Сокакағзи ва Кадирга кўрфазидир. Бироқ, Чаноққалъа, Бозжаада ва Гўкчеада ҳақида гапирганда, иккита гўзал Турк Эгей оролларини унутмаслик керак. Чуқур мовий денгизи ва ипак қуми билан Бозжааданинг Аязма соҳили Эгей денгизининг энг машҳурларидан биридир. Турк Эгейнинг энг катта ороли Гўкчеадада узунлиги 1200 метр бўлган Айдинжик соҳили, сўрфингчилар ташриф буюрадиган яна бир севимли манзилдир.

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Унинг автомобилидан гиёҳвандлик воситаси топилган, хонанда эса вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Ёқилғи таъминотидаги узилишлар ва энергия нархларининг ошиши Европада келаётган қиш мавсумини мураккаблаштириши мумкин.

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ президенти оролда нефть, газ ва фойдали қазилмаларни кенг кўламда қидириш ишлари бошланиш арафасида эканини айтди, бироқ лойиҳанинг тафсилотларини очиқламади.

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Ташаббус муаллифлари тушган маблағларни россиялик ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирмоқчи.

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Конгода 9 066 та инфекция ҳолати қайд этилди.

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

Ҳарбий қўмондонлик вакили ҳужумлар оқибати тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Трамп ҳозирча якуний қарорга келмаган, унинг маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий босимни давом эттириш тарафдори.

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария расмийлари икки юк кемасига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди. Россия элчиси изоҳ бериш учун чақиртирилди.