Сиёсат

«Коррупционерлар беш ойда 450 млрд сўм зарар етказган» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан 500 млрд сўм миқдорида зарар етказилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилиб, етказилган зарар 450 млрд сўмни ташкил этмоқда.

«Коррупционерлар беш ойда 450 млрд сўм зарар етказган» — Шавкат Мирзиёев

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида мамлакатда коррупцияга қарши олиб борилаётган кураш масаласига тўхталиб ўтди.

 

Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

 

«Фуқаролар, кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинаётган барча муаммолар эътибор қаратишни талаб этади. Уларни инкор қилиш мумкин ҳам эмас. Албатта, жамиятдаги қонун бузилиши, адолатсизлик, инсон ҳуқуқларига беписанд муносабат, коррупция билан боғлиқ ҳолатларга бепарво қараб бўлмайди. Тизимли тус олган ёки жузъий муаммо бўладими, уларнинг барчасига дарҳол муносабат билдириб, тагига етиш ва ҳал этиш зарур», — деди президент.

 

Давлат раҳбарининг қайд этишига кўра, коррупционерлар томонидан етказилган зарар 500 млрд сўмни ташкил этган. 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилиб, етказилган зарар 450 млрд сўмни ташкил этмоқда.

 

«Ҳеч шубҳасиз, бу моддий зарарлар айбдорлардан ундириб олинади. Коррупция балосини жамиятимиз ҳаётидан йўқ қилишга қаратилган сиёсат келгусида ҳам қатъий давом эттирилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди

Суҳбатда раҳбарлар икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

БААнинг илғор бошқарув тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича қўшма “йўл харитаси” изчил амалга оширилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифини якунланди

Ўзбекистон раҳбарини Боку халқаро аэропортида Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ-Habitat директори билан учрашди

Учрашувда барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари учрашув ўтказди

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бокуга етиб борди

Давлат раҳбарини Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда расмийлар кутиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"