Жамият

"Лайк" йиғиш қимматга тушди

Бегона уйга бостириб кирган бир гуруҳ ёшлар ҳақида қўшимча маълумот берилди.

"Лайк" йиғиш қимматга тушди

 

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни 1999 йилда туғилган Ислом М., 2000 йилда туғилган Акмал Р. ва 2005 йилда туғилган Фотих К. олдиндан таниши бўлган 1993 йилда туғилган Даниел А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишган. Сўнг шу куни тахминан соат 21:00 ларда улар Шайхонтоҳур туманидаги Даниел М. истиқомат қилаётган хонадонга турар жой дахлсизлгини бузиб кириб, уни уриб тан жароҳати етказган. 

 

Мазкур жараённи 2005 йилда туғилган Фотих К. видео тасвирга олган, сўнг ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида тарқатиб юборган.

 

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) ва 142-моддаси (“Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ, ИИВ матбуот хизмати раҳбари илгари ички ишлар органларига мазкур ҳолат юзасидан шикоят, ариза ёки хабар келиб тушмагани, вазият текширилиб, иштирокчиларнинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланганидан сўнг қўшимча ахборот берилишини маълум қилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.