Ижтимоий тармоқларда бир нечта ёшлар бошқа фуқаронинг уйига бостириб кириб, унга тан жароҳати етказгани акс этган видео тарқалди.
ИИВ хабарига кўра, илгари ички ишлар органларига мазкур ҳолат юзасидан шикоят, ариза ёки хабар келиб тушмаган.
Вазият текширилиб, иштирокчиларнинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланганидан сўнг қўшимча ахборот берилади.


