Жамият

Мактаб ўқувчиси хонадонга ўғирликка тушди

Таҳлилларга кўра, ўсмирлар ва ёшлар ҳуқуқбузарлиги, жинояти ҳамда уларнинг жабрланувчи бўлиб қолишига икки юзга яқин омил таъсир қилар экан. Булар орасида, энг асосийси, бола яшаётган оиладаги носоғлом муҳитнинг таъсиридир.

Мактаб ўқувчиси хонадонга ўғирликка тушди

 

 

Мутахассислар ота-оналарнинг фарзанд ахлоқидаги салбий ўзгаришлар, унинг феъл-атвори, таълим-тарбиясига эътиборсиз бўлиши бола келажаги учун жиддий хавф туғдирувчи асосий омил эканини таъкидлайди. Наманганлик 16 ёшли мактаб ўқувчисининг жиноятга қўл ургани кишини ўйга толдиради.

 

Жорий йилнинг 25 август куни Поп туманида яшовчи 1951 йилда туғилган фуқаро ариза билан Поп туман ИИБ ЖҚБга мурожаат қилади. Унга кўра, 22 август куни соат 11:00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, хонадонидаги сандиқда бўлган икки ярим миллион пул ва нархи бир миллион сўмлик “FLY” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганини айтади.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув, суриштирув ҳаракатлари натижасида бу жиноятни шу туманда яшовчи, 9 синф ўқувчиси содир этгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўғри бегона эмас, хонадон эгасининг жияни бўлиб чиққани ҳамда Тошкентда шиналар ўрнига ғишт қўйиб кетаётганлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.