Жамият

Мақсуда Ворисова: "Mандат кечикаётгани учун Давлат тест маркази изоҳ бериши шарт!"

Аслида натижалар тест тугаган кундан бошлаб, бир ҳафта муддатда чиқиши шарт. Ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига рақамлаштириш кириб келган, имтиҳон саволларининг жавоблари тўғрилигини компьютер текшираётган вақтда натижаларни чўзиш кимга керак бўлиб қолди?

Мақсуда Ворисова: "Mандат кечикаётгани учун Давлат тест маркази изоҳ бериши шарт!"

 

 

Ижтимоий тармоқларда “адолатсизлик қачон барҳам топади”, қабилидаги саволлар бежиз илгари сурилаётгани йўқ. Тўғри, абитуриент қанча балл олганини қисқа муддатда билиб олаяпти, аммо мандатни эълон қилишга, наҳотки, бир ойга яқин вақт кетса? Бизнингча, ҳамма соҳа рақамлаштирилган даврда “баҳона излаш” бефойда. Ҳеч бўлмаганда Давлат тест маркази мутасаддилари халқ олдида ҳисобдорлигини англаб, ўз ҳаракатларига вақтида изоҳ беришлари керак.

 

Аҳоли, айниқса умидвор ёшларнинг талабига жавоб бера олмайдиган Давлат тест маркази фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш керак.

 

Инсон катта ҳаётга таълим орқали кириб келади, олий таълимдаги адолатсизлик ёшлар қалбида жамиятга, ўз келажагига ишончсизлик билан қарашга сабаб бўлади.

 

Таълимда аҳолининг барча қатламларига тенг имкониятлар яратиш мақсадида олий ўқув юртларига киришдаги имтиёзлар тизимини жиддий ислоҳ этиш зарур. Имтиёзлар фақат республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун (махсус шартлар асосида, ўз йўналишлари бўйича) қолдирилса, мантиқан тўғри бўлади. Қолган барча абитуриентлар соғлом рақобат муҳитида, адолат мезони бўйича сараланиши даркор.

 

Тўлов-контракт миқдорини белгилашда ҳам аҳолининг реал даромадларини ҳисобга олиш адолатдан бўлар эди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"