Жамият

Маст ҳолда рулга ўтирган кексалар иши судда кўрилади

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Нукус шаҳри Ўзбекистон шоҳ кўчасида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан У.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинага ўрнатилган тартибда тўхташ ишораси кўрсатилган. Бироқ ҳайдовчи ишорага бўйсунмай, қочиб кетган.

Маст ҳолда рулга ўтирган кексалар иши судда кўрилади

 

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида бўйсунмаган ҳайдовчи тўхтатилган. Сўнгра ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилиб, унинг спиртли ичимлик ичгани маълум бўлган. Аввалига ҳайдовчи маст эканлигини тан олмайди. Инспектор унинг мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикка олиб боради. Текширув жараёнида ҳайдовчининг маст ҳолатда экани аниқ бўлади.

 

Шу куни Нукус шаҳридан Жийдали Байсун кичик шаҳарчасида аёл киши бошқарувидаги “Lada largus” автомашинаси ҳам тўхтатилди. Суриштирув жараёнида ундан спиртли ичимлик ҳиди келаётгани маълум бўлди. Республика наркология диспансери таҳлили аёлнинг ҳақиқатда маст эканини кўрсатди.

 

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Нукус шаҳар жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилди. Автомашиналар вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди.

 

Аввалроқ Тошкент шаҳрида ичкилик оқибатида фуқаро жиноятга қўл ургани хақида хабар берган эдик.

 

 

Муножат Валиева тайёрлади.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"