Жамият

Наманганда табиий офатлар бартараф этилмоқда

Жорий йилнинг 20 июль куни Наманган вилояти ҳудудида кучли ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон ҳамда Уйчи туманларининг айрим маҳаллаларида аҳоли яшаш хонадонлари, кўчаларга сув тошиш ҳолатлари кузатилган.

Наманганда табиий офатлар бартараф этилмоқда

 

 

Айни вақтда Наманган вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ҳамда техника воситалари ва қутқарув отрядлари жалб этилиб, юзага келган ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Бундан ташқари ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида содир бўлган сув сел тошқини натижасида аҳоли яшаш хонадонларида тўпланиб қолган сувларни тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳодиса жойларига махсус автомобиллар ва хизматчилар ёнғин қутқарув қисми шахсий таркиби шу билан бирга ҳамкор ташкилотлардан 80 та техника ва 584 нафар ишчи ходимлари жалб этилди.

 

 

Наманган шаҳар Юксалиш МФЙда жойлашган 4,5,6,-кўп қаватли уйларни ер тўласида сув тўпланганлиги сабабли кўп қаватли уйда яшовчи 100 нафар фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиниб, ер тўладаги тўпланиб қолган сувларни 4 та ёнғин қутқарув автомобили ва 8 та сув тортиш насослари (мотопомпа) орқали тортиш чоралари кўрилди. Шу билан бир қаторда Наманган шаҳар Давлатабод тумани Елихон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Шишаки сой яқинида жойлашган 7 та хонадондаги 32 нафар фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. 

Шунингдек, Поп тумани, Имомота маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел келиши кузатилган.

Сел тошқини оқибатида зарарланган йўлларда қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"