Жаҳон

Навбат Туркияга. "Толибон" делегацияси Анқарага учиб кетди

“Толибон” делегацияси Қатардан Анқарага учиб кетди. Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдулқодир Балхий хабар берди.

Навбат Туркияга. "Толибон" делегацияси Анқарага учиб кетди

 

Балхийнинг маълумотларига кўра, делегация Туркияга ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу таклифига биноан ташриф буюради. Унда олий мартабали амалдорлар билан учрашувлар бўлиб ўтади.

 

Томонлар савдо, гуманитар ёрдам, миграция ва авиатранспорт билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади. “Толибон” делегацияси таркибидан Tашқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий, Aхборот ва маданият вазири Хайрулла Хайрхва, Муҳаммад Суҳайл Шахин, Нур Жалол Жалолий, мулла Абдулҳақ Восиқ ҳам ўрин олган.

 

Туркия “Толибон” билан муносабатлар ҳақида бир неча бор баёнот берган. Хусусан, президент Ражаб Тоййиб Эрдўған “катта йигирмалик” йиғилишида Афғонистон бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилган. Шунингдек, у “Толибон” ҳукуматининг муваффақиятсизликка учраганини айтиб ўтган.

 

Аввалроқ "Толибон"  Ғарб давлатларидан санкцияларни бекор қилишни сўрагани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Жанубий Кореядаги йирик ёнғинда ўзбекистонликлар жабрланмагани маълум қилинди

Ҳозирда вазият Ўзбекистон ТИВ томонидан назоратга олинган.

custom img

Трамп Эрон билан беш кунлик сулҳ эълон қилди

АҚШ президенти давом этаётган музокаралар сабаб Эрон объектларига зарбаларни вақтинча чеклашни буюрди, Теҳрон эса АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини инкор қилди.

custom img

"Эрон билан Яқин Шарқда урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказилди" — Доналд Трамп

Трамп мазкур музокаралар ҳақида маълумот берганидан сўнг нефть ва газ нархларида ўзгариш юз берди.

custom img

АҚШ ва Исроил Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалар учун товон тўлаши керак — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи  АҚШ-Исроил ҳужумлари халқаро ҳуқуқнинг мажбурий нормаларини бузганини таъкидламоқда.

custom img

Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Ҳодиса 1 та юк автомобили ва 3 та енгил автомобиль иштирокида юз берган.

custom img

Доналд Трамп ва Си Жинпин учрашуви Эрон можароси тугагунча кечиктирилади — Politico

Бироқ Оқ уй учрашув ўтказилиши Эрон уруши билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Нью-Йоркдаги Ла-Гуардиа аэропорти Air Canada самолёти ўт ўчириш машинасига урилгани сабаб ёпилди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор.

custom img

Ким Чен Ин яна Шимолий Корея президенти этиб сайланди

Ким Чен Ин 2011 йилда отаси вафот этганидан бери мамлакатни бошқариб келмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"