Жаҳон

Навбат Вашингтонга: АҚШ ва "Толибон" узоқ танаффусдан сўнг музокаралар ўтказади

9-10 октябрь кунлари Доҳада АҚШ ва "Толибон" расмийлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар берди.

Навбат Вашингтонга: АҚШ ва "Толибон" узоқ танаффусдан сўнг музокаралар ўтказади

 

 

АҚШ томонидан давлат котиби ўринбосари Том Уэст ва USAID ташкилоти вакили Сара Чарльз иштирок этиши кутилмоқда. "Толибон" эса Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Мутаққий бошчилигида делегация жўнатган.

 

Эътиборлиси, бу АҚШ қўшинлари олиб чиқилгандан сўнг ташкиллаштирилган биринчи раcмий учрашув бўлади. Музокараларнинг асосий мавзуси–– Афғонистонда қолиб кетган АҚШ фуқаролари эвакуацияси ва терроризмга қарши кураш.

 

Бундан ташқари учрашув давомида 2020 йил “Ҳаққоний тизими” томонидан ўғирлаб кетилган АҚШ фуқароси Марк Фрерикс тақдири масаласи кўтарилиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан Фрерикс озод қилиниши талаб қилинади.

 

Марк Фрерикс афғон болалари билан

 

Шунингдек, Вашингтон разведка хизматлари вакиллари ҳам музокараларда қатнашади. Ўз навбатида “Толибон” делегацияси аъзолари орасида Афғонистоннинг разведка бошқармаси раҳбари Абдулҳақ Восиқ ҳам иштирок этади.

 

Яна бир эътиборли жиҳати узоқ йиллардан кейин илк бор АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод “Толибон” билан музокараларда қатнашмайди.

 

Аввалроқ Британия махсус вакили Кобулга келгани ҳамда Абдулазиз Комилов “Толибон” билан музокаралар ўтказгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"