Жамият

Навоийда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани «Янгийўл» маҳалласида симёғочга электр қурилмаларни эксплуатация қилиш учун чиққан О.А. исмли йигит ток уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Навоийда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

 

 

Қайд этилишича, О.А. 1 август куни соат 09:30 лар атрофида электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини бажармасдан ва ўзбошимчалик билан тармоқни ўчирмасдан симёғочга чиққан.

 

Tармоқ «Янгиқўрғон» подстанциясидан чиқувчи 10 киловаттли Оҳунбобоев шохобчасига уланган трансформатордаги автоматга уланган. Техник ҳолати ҳозирги кунда қониқарли аҳволда бўлган.

 

«Бунинг оқибатида кучланиш остига тушишини билган ҳолда ушбу ишни бажаргани аниқланди. Бу билан хавфсизлик техникаси қоидаларини қўпол равишда бузган», — дейилади хабарда.

 

Шу билан бирга, ҳодиса жойи ходимлар томонидан ўрганилганда хавфсизлик техникаси ва электр ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланмаган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Навоийда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида ҳалок бўлди | Zamon.uz