Дунё
|
29 Ноябр 09:09
422
Дунё
|
29.11.2021, 09:09
422

Олимлар дунёни ташвишга солаётган "Oмикрон" штаммининг илк тасвирини намойиш қилишди

Янги штаммда аниқланган 43 та мутация бу вирусни инсон организмига мослашиб бўлганини билдиради.

 

Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.

 

Oлимлар лаборатория текширувлари давомида "Дельта" штаммнинг асл нусхасини "Омикрон" штамм билан ёнма ён қўйиб солиштирилганда янги штаммда кўплаб мутацияларни кўриш мумкин. Улар қизил рангда белгиланган. Шунингдек тасвирда "Дельта" штамми 18 та мутацияни, янги "Омикрон" штамми эса 43 та мутацияни ўз ичига олади.

 

Янги штаммда аниқланган 43 та мутация бу вирусни инсон организмига мослашиб бўлганини и билдиради.

 

Фотосуратларни Рим ва Ватикандаги "Bambino Gesù" касалхонаси тақдим этди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мутациялар, асосан, инсон ҳужайралари билан ўзаро таъсир қилувчи оқсил соҳасида тўпланган, бу вируснинг инсон турига мослашишини англатади. Кейинги тадқиқотлар инфекциянинг янги штамми қай даражада хавфли бўлишини англатиши таъкидланган.

 

Аввалроқ, Нью-Йоркда СОВИД-19 инфекцияси кўпайиб бораётгани сабабли 2022 йил 15 январгача фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳамда ЖССТ СОВИД-19нинг янги штаммини "Омикрон" деб номлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева