Жаҳон

Олимлар ҳомиладор аёлларда коронавирусга қарши иммунитетни шакллантириш қийинроқ кечишини маълум қилди

“Science Translational Medicine” журналида чоп этилган маълумотага  кўра, ҳомиладор аёллар ўртасида тадқиқот ўтказилган.

Олимлар ҳомиладор аёлларда коронавирусга қарши иммунитетни шакллантириш қийинроқ кечишини маълум қилди

 

Унда ихтиёрий равишда бир қанча эмизикли ва ҳомиладор аёллар  қатнашган. 

Тадқиқот учун вакцинанинг биринчи дозаси билан ҳомиладорликнинг охирги 3 ойлигида эмланган  аёлларнинг аксариятида иммунитетнинг пасайиши кузатилган. Бу ҳолатни Дьюк университети (Шимолий Каролина штати) олимлари кузатган ва “Science Translational Medicine”  журналида чоп этган.

Уларнинг маълумотига кўра, айниқса, “Moderna”, “Pfizer” ва “BioNTech” препаратларидан сўнг ҳомиладор ва эмизикли аёлларда антитела титри пастлиги  аниқланган.

Шу билан бирга, тўлиқ эмлашдан сўнг ҳомиладор бўлмаган, эмизикли ва ҳомиладор аёллар ўртасида миинимал фарқ борлиги, яъни эмизикли аёлларда NK-ҳужайралари сони кўпайиши кузатилган.

“Натижалар шуни кўрсатдики, ҳомиладорликнинг охирги 3 ойлигида эмас, балки бошида эмлаш ва кейинчалик кучайтирувчи дозаси йўлдош ва она сути орқали антикорларнинг тарқалишини максимал даражада оширишга ёрдам беради.", - дея хулоса қилмоқда тадқиқот муаллифлари.

 

Аввалроқ, Жо Байден штатлар ҳокимиятларини коронавирусга қарши вакцина олганларга 100 доллардан тўлашга чақиргани  ҳамда шифокорлар коронавируснинг фарзанд кўришга таъсирини баҳолагани ҳақида хабар бергандик. 

 

Муножат Валиева 

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.