1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Оққўрғонда ёш  келин-куёв ноодатий тарзда вафот этди

Мазкур бахтсиз ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Оққўрғонда ёш  келин-куёв ноодатий тарзда вафот этди

 

Қайд этилишича, 26 ноябрь куни Оққўрғон тумани ҳудудидаги “Султонобод” маҳалласи, Султонобод кўчасида фуқаро Ш.Д. хонадонида фожеа юз берди.

 

Маълум бўлишича, шу хонодонда  яшовчи ўғил ва келин бахтсиз ҳодиса (бирламчи хулосага кўра, ис гази) оқибатида вафот этган. 

Ҳозирда Оққўрғон тумани ҳокимининг тегишли қарори билан ушбу ҳодисанинг сабабларини текшириш бўйича туман комиссияси таркиби тасдиқланди. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Фарғонада ота-бола ис газидан вафот этгани ҳамда Ўрта Чирчиқ туманида 13 ёшли қизча ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика