Жамият

Оёғи синган йигит «пешеход»да пранк олди

Йигитга нисбатан майда безорилик моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилди.

Оёғи синган йигит «пешеход»да пранк олди

 

Ижтимоий тармоқларда йигит кишининг Чилонзор туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 31 май куни Чилонзор тумани, «Чилонзор» метро бекати олдидаги йўл қатнов қисмининг пиёдалар ўтиш жойида, 2004 йилда туғилган йигит ҳамда ушбу «пранк»ни тасвирга олишга жалб қилинган таниши 2000 йилда туғилган шахс, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, гўёки ўзини оёғи синган ҳолатда кўрсатиб, йўл қатнов қисмида сунъий тирбандлик содир этган ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"