Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуровнинг отасига Президент номидан “Қорабайир” зотдор от совға қилинди
Отабек Шукуров Президент Шавкат Мирзиёев томонидан "Ёшлар куни" муносабати билан фаол ва ташаббускор ёшлар қатори "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланган эди.


Давлат мукофотини Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев топширди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Отабекнинг отаси Ғайрат Муродовга шундай фарзанд тарбиялаб, вояга етказгани учун раҳмат айтиб, Президент номидан “Қорабайир” зотдор отини совға қилди.







