Жамият

Ўзбекистонда 16 донагина қолган сиртлонлардан бири ўлдирилди

“Ўзбекистон Қизил китоби”га киритилган камёб дўлта (сиртлон)лардан бири ўлдирилди.

Ўзбекистонда 16 донагина қолган сиртлонлардан бири ўлдирилди

 

Бу ҳақда “Ekologuz” канали хабар берди.  

 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳолатга изоҳ берди.  Унга кўра, сиртлон ов мақсадида ўлдирилмаган.

 

Маълум бўлишича, Узун тумани "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи фуқаро п.Очилдиевда овчилик қуроллари йўқлиги ва овчилик уюшмасига аъзо эмаслиги, фуқаро жорий йилнинг февраль ойида туманнинг "Хурсанд" маҳалласи ҳудудида фермер хўжалигига қарашли ер майдонига қўйларини боқиб келганда тунги вақтда номаълум ёввойи ҳайвон қўйларига ҳужум қилган ва чўпонинг 5 та итлари қўйларни ҳимоя қилиш мақсадида ёввойи ҳайвонни жароҳатлаб, ўлдирган.

 

Ўлдирилган ҳайвоннинг ўлигини кундуз куни кўрган чўпонлар фотосуратга тушишган.

 

Фотосуратдаги иккинчи фуқаро ҳозирги вақтда чет элга ишлаш мақсадида кетганлиги аниқланди.

 

Аввалроқ Бухорода “Қизил китоб”га киритилган чол бўктариси қушини сотмоқчи бўлганлар ушланганди. Шунингдек, Ҳисор қўриқхонасида ҳам ноёб тоғ эчкисини овлаганлар қўлга олинганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"