Ўзбекистон

Ўзбекистонда автокредитлар чекланадими?

МБ тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистонда автокредитлар чекланадими?

 

Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича берилган кўрсатмалар бундай кредитлар ажратилишини тақиқламаслиги ва таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир қилмаслигини билдирди.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда автокредитлар учун талаблар кучайтирилгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

 

Банк назорати қўмитаси 12-центабр куни ўтказилган йиғилишда банкларнинг кредит портфелида концентрация таваккалчилиги ҳолати юзасидан қарори қабул қилган.

 

Унда банклар "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, активлари бўйича йўқотишларга оид таваккалчиликни камайтириш мақсадида ўз активларининг диверсификация қилинишини таъминлаши кераклиги белгиланган.

 

Шунингдек, Марказий банк банклар фаолиятига таъсир кўрсатувчи таваккалчиликларни аниқлаганда, уларнинг барқарорлигини сезиларли даражада ёмонлаштирувчи таваккалчиликларга сабаб бўладиган айрим молиявий операцияларни амалга оширишга белгиланган чекловларга риоя этиш талабларини кучайтириши таъкидланган.

 

"Сўнгги йилларда банклар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар улушининг кескин ортиши концентрация таваккаличигини вужудга келтириб, мазкур йўналишда юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларнинг банклар барқарорлигига таъсири хатарларининг ошишига сабаб бўлмоқда", — дейилади регулятор баёнотида.

 

Шу сабабли омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг банклар барқарорлигига салбий таъсирини камайтириш учун Марказий банк банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

 

"Марказий банкнинг бу кўрсатмаси банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди", — дейилади МБ хабарида.

 

Таъкидланишича, бугунги кунда мамлакатда фаолият юритаётган барча банкларда автокредитлар ажратиш имкониятлари мавжуд ва амалга оширилмоқда.

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

У билан бирга товламачилик қилган блогер Азиз Ғоипназаров ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

У ва кадастр идораси мансабдори фуқародан аукцион орқали арзон нархда ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойида 43 та масалани кўриб чиқилди.

“Олтин қалам” АҚШга ҳам етиб борди: Вашингтонда тақдирлаш маросими ўтказилди

“Олтин қалам” АҚШга ҳам етиб борди: Вашингтонда тақдирлаш маросими ўтказилди

АҚШ пойтахтида Виктор Готевбе ва Жеймс Дурсога Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномалари берилди.