Жамият

Ўзбекистонда илк бор - мамлакатнинг маданий меросига бағишланган "Бадиий атамалар луғати"

Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти "Эриелл Гроуп" халқаро нефть конларига хизмат кўрсатиш гуруҳи кўмаги билан китобхонлар учун янги нашр - "Бадиий атамалар луғати" консептини уч тилда тақдим этмоқда.

Ўзбекистонда илк бор - мамлакатнинг маданий меросига бағишланган "Бадиий атамалар луғати"

 

 

Ишончимиз комилки, китобхонлар Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти лойиҳаси доирасида чоп этилаётган янги китоб — "Бадиий атамалар луғати"да жамланган билимлар тўпламига қайта-қайта мурожаат қилишади. Ушбу лойиҳа амалий аҳамиятга эга бўлган энг фойдали лойиҳалардан бири: у "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" туркумига оид нашрларнинг луғат маълумотларини тўплаш билан бир қаторда, санъат ва маданият олами бўйлаб саёҳатингизни янада ёқимли қилиш учун янги муҳим билимлар тўпламини ҳам тақдим этади!

 

"Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида" туркуми доирасида чоп этилган 35 жилднинг деярли ҳар бирига тасвирий ва декоратив санъатнинг ҳар хил турлари билан боғлиқ тушунчаларни ўз ичига олган луғат илова қилинган. "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳаси доирасида тайёрланган материални ушбу луғатнинг дастлабки манбаси сифатида таърифлаш мумкин.

 

Луғатнинг ўзига хос хусусияти: унда асосан Ўзбекистоннинг анъанавий санъати билан боғлиқ атамалар келтирилган. Унда нашр этилган жилдлардан ўрин олмаган янги атамалар ҳам ўрин олган.

 

Материални тушунишда қийинчиликлар юзага келмаслиги учун луғат таркибига киритилган атамаларнинг аксарияти предметнинг ўзи тасвирланган фотосурат билан бирга келтирилган.

 

Ушбу нашр Ўзбекистоннинг бадиий мероси билан боғлиқ атамаларни умумлаштириш ва изоҳлашга қаратилган биринчи уринишдир.

 

"Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасининг тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган. "Эриелл Гроуп" халқаро нефть конларига хизмат кўрсатиш гуруҳи лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам бериб келмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"