Жамият

Ўзбекистонда илк бор одамни юзидан таниб олувчи камера ишга туширилади

Тизим биометрик маълумотларга асосланган.

Ўзбекистонда илк бор одамни юзидан таниб олувчи камера ишга туширилади

 

Олий Мажлис Сенатининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Унда Сенат раиси Танзила Норбоева одамларни таниб олувчи технологиянинг жорий этилиши ҳақида фикр билдирди. Танзила Норбоева ички ишлар органлари ходимларига юзни таниб олиш ва бармоқ изини аниқлаш дастурига эга планшетлар берилаётганини қўллаб-қувватлади.

 

"Ушбу тизим жиноятчи, қочоқ, бедарак йўқолган шахсларни топишда қўл келиши бутун дунёда исботини топган" — деди у. 

 

Тизим маълумотлар базаси қуйидагилардан ташкил топади:

➖видеокузатув камералари тасвирлари;

➖ижтимоий тармоқлардаги фото-видеолавҳалар;

➖бодикамералардаги видеотасвирлар;

➖мобил телефонлардаги фото-видеотасвирлар.

Биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилиш комплекс тизими ўз ичига 7та дастурни қамраб олади:

➖шахс юзини таниб олиш.

➖карантин қоидаларини назорат қилиш;

➖оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари;

➖ҳуқуқбузарликларни аниқлаш дастури;

➖сохта юз тасвирини аниқлаш;

➖профайлинг таҳлил;

➖ижтимоий муҳандислик ёрдамида шахснинг психологик портретини шакллантириш.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.