Жамият

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ушбу амалиёт Ўзбекистонда жорий қилинса, кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган беморлар қайта кўриш имкониятини қўлга киритади.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида халқаро миқёсда симпозиум бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва Ўзбекистоннинг профессор олимлари ўзларининг илмий маърузалари билан иштирок этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 

Симпозиумда британиялик профессор Гордон Плант неврология ва нейроoфтальмология йўналишларида қандай фундаментал текширувлар мавжудлиги ва соҳадаги сўнгги янгиликлар тўғрисидаги маърузаси билан қатнашди. Яна бир британиялик профессор Линдон Да Круз регенератив тиббиёт хусусида маъруза ўқиди. Кўз тўр пардаси кўчириб ўтказиш амалиётини ўз ичига олган маърузада олим 20 йиллик тажрибаси билан бўлишди. Кўзнинг тўр пардасини муваффақиятли кўчириб ўтказиш бўйича 20 йил ичида қандай текширув ва тадқиқотлар ўтказилгани ҳақида маълумот берди.

 

«Илгари бу борада гап кетганда ’умуман иложи йўқ‘, дер эдик. Кўп йиллик илмий изланишлар натижасида бунинг имкони борлиги исботланди», — дейди марказ директори Азамат Юсупов.

 

Юсуповнинг таъкидлашича, эндиликда ушбу лабораторияларнинг қандай ташкил этилгани, уларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича ўрганиш олиб борилиши режалаштирилмоқда. Агар бу амалиёт Ўзбекистонда ҳам қўллана бошланса, тўр парда билан боғлиқ касалликлар туфайли кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган беморлар дунёни яна ўз кўзлари билан қайта кўра олиш имкониятига эга бўлади.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"