Жамият

«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди

Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Беҳзод Нарматов «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди

 

 

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Норматов Беҳзод Раҳматиллаевич «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

 

Беҳзод Норматов «Андижоннефт» АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. Тайинловга қадар энергетика вазири ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

 

У компанияни 2019 йил июль ойидан буён бошқариб келаётган Улуғбек Саидов ўрнига раҳбар этиб тайинланди.

 

Бундан аввалроқ, Энергетика вазири ўринбосари ишдан олингани ҳақида хабар бергандик. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.