Спорт

Париждаги Олимпиада жанжал билан бошланмоқда

Спортчилар турли муаммоларга дуч келишяпти.

Париждаги Олимпиада жанжал билан бошланмоқда

 

Париждаги Олимпия ўйинлари ҳали расман очилгани йўқ. Бироқ, шунга қарамай аллақачон ташкилилий ишлар билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. 40 та давлат ўз полициясини Францияга юборган, аммо хабарларда айтилишича бу ҳам етарли эмас. Спортчилар яшаш шароити, кондиционер ва ишламайдиган лифтлар йўқлигидан шикоят қилмоқда. Олимпиада ўйинларига келган исроиллик спортчиларга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишлар бутун шаҳарни қамраб олган. Кўчалар қўлларида Фаластин байроқлари кўтарган одамлар билан тўлган.

 

“Одамлар нега исроиллик спортчиларни Олимпиадага таклиф қилишганини тушуна олмаяптилар. Уларга ҳамма нарса рухсат этилмоқда бироқ, биз бунга мутлақо қўшилмаймиз. Бизнинг фикримизча, уларга мусобақаларда қатнашиш тақиқланиши керак эди”, - деди норозилик намойиши иштирокчиларидан бири.

 

Кўчаларда Исроилга қарши намойишлар бўлаётган бир пайтда Франция президенти Эммануэл Макрон барчани тинчланишга чақирмоқда.

 

“Биз исроиллик спортчиларни Францияда кўришдан хурсанд бўламиз. Улар ўз давлат байроғи остида чиқишлари мумкин. Чунки, Олимпия ҳаракати шундай қарор қилди”, - деб тушунтирди Макрон.

 

Олимпиада жанжаллар остида бошланмоқда. Спортчиларни кундузи талон-тарож қилишмоқда. Аргентина футбол жамоаси аъзоларининг нарсалари ўйиндан олдинги машғулот вақтида ўғирлаб кетилди.

 

“Кеча машғулотимизга ўғрилар бостириб киришди. Тиаго Алмаданинг буюмлари ўғирланган. Унинг соати, узуклари ва бошқа ҳамма нарсаси йўқ. Биз ҳеч нарса демоқчи эмасдик, лекин бу каби ҳолатлар жуда кўп учрамоқда”, - деди Аргентина олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хавер Маскерано.

 

Австралиялик велоспорт юлдузининг асбоб-ускуналари бўлган фургони синдирилиб, Парижга кетаётганда унинг қимматбаҳо жиҳозлари солинган сумкалари ағдарилган. Транспортда ҳам муаммолар мавжуд. Спортчилар скейтбордларда стадионларга боришга мажбур бўлмоқда. Ҳамда Олимпия қишлоғининг ўзи Парижнинг энг ноқулай жойларидан бирида қурилган. Олимпиячилар нисбатан оғир шароитда яшамоқдалар. Хоналарда кондиционерлар билан боғлиқ муаммолар бор. Бундан ташқари, қаттиқ матраслар ва картондан қилинган ғалати тўшаклар иштирокчилар ноқулайлик туғдирмоқда.

 

Париж ҳибсда. Шаҳар металл панжаралар билан ўралган. Сиз ҳатто Эйфел минорасини кўришга ҳам бора олмайсиз.

 

“Шаҳар қамал остида. Бу ерда ҳарбий ҳолат жорий қилингандек туюлади. Мен бу ердан кетаман деб ўйлайман. Кўчада деярли одам йўқ, ҳар қадамда полиция. Агар мен ҳеч қаерга бора олмасам, бу ерда нимани кўришим мумкин? ” – деган шаҳарга келган сайёҳлардан бири.

 

Бу хавфсизлик чораларининг барчаси оддий французларнинг яшашини қийинлаштиради. Шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун сизга махсус ҚР кодлари керак бўлади. Шаҳар аҳолиси энди севимли қаҳвахонасида кофе ичолмаётганидан ғазабда. Сабаби улар шунчаки у ерга бора олмайди.

 

“Хавфсизлик чоралари ниҳоятда кучайтирилган. Ҳамма жой ўраб олинган. Ҳеч қаерга боролмайсиз, - дея шикоят қилган маҳаллий аҳолидан бири.

 

Супермаркетлар, бутиклар, кафе ва ресторанлар катта миқдорда пул йўқотмоқда.

 

“Бу иқтисодий фалокат. Ресторан ходимларимиз ишга келишда қийналмоқда, ёки умуман келишмаяпти. Ҳар ҳолда, бизнинг ресторанда мижозлар кўп эмас. Биз ҳатто маҳсулотларни олиб келолмаяпмиз”, - деган тадбиркорлардан бири.

 

Олимпия ўйинларнинг тантанали очилиш маросими бугун бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Франция пойтахтида хавфсизлик чоралари янада кучайтирилиши кутиляпти.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.