Жаҳон

Педагогларга малака тоифасини бериш тартиби ўзгарди

Ўқитувчилар учун аттестация шартлари янгиланди.

Педагогларга малака тоифасини бериш тартиби ўзгарди

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, айрим тоифадаги ўқитувчиларга бевосита малака тоифаси (ёки лавозими) берилади.

 

2025 йил 1 сентябргача навбатдаги аттестациядан ўтмаган, шунингдек, аттестация муддати тугаган, лекин амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган педагоглар қуйидаги ҳолларда аттестацияга жалб этилмайди ва уларга мавжуд лавозими бўйича ҳақ тўланади:

  • 25 йил ва ундан ортиқ педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар;
  • Пенсияга чиқишига 5 йилдан кам вақт қолган педагоглар;
  • Олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиб, уни 15 йил давомида сақлаган ва узлуксиз ишлаган педагоглар;
  • Ҳозирда педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшидаги ўқитувчилар.

 

Агар ўқитувчи қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берса, унга бевосита малака тоифаси берилади:

  • 25 йил ва ундан ортиқ педагогик иш стажи бўлса – амалдаги малака тоифаси;
  • Пенсияга чиқишига 5 йилдан кам вақт қолган бўлса – амалдаги малака тоифаси;
  • Олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиб, уни 15 йил давомида узлуксиз сақлаган бўлса – олий малака тоифаси.

 

Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар аттестациядан ўтказилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги илғор ва малакали педагоглар рағбатлантирилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасининг фаолияти такомиллаштирилади.

custom img

Истанбулда гиёҳванд моддалар иши бўйича 14 нафар таниқли шахс ҳибсга олинди

Ҳибсга олиш учун буйруқ берилган шахслар орасида Ҳакан Сабанжи, Ҳанде Эрчел, Гузиде Аксой каби машурлар бор.

custom img

АҚШ Эронга Яқин Шарқдаги урушни тугатиш бўйича 15 банддан иборат режа юборди

Теҳрон АҚШнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокара ўтказишни рад этди, уларни “орқадан пичоқ урганликда” айблади.

custom img

Россия Украинага 24 соат ичида рекорд даражадаги дрон ҳужуми уюштирди

Аввалги ҳужумларда Россия Украинага 392 та дрон ва 34 та ракета йўллаган, натижада беш киши ҳалок бўлган.

custom img

Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди — БМТ

Пентагоннинг маълумотига кўра, АҚШ Эрондаги 9000 нишонга зарба берган.

custom img

Ким Чен Ин Жанубий Кореяни расман душман давлат деб эълон қилди

Сеул билан ҳар қандай сиёсий ёки дипломатик ҳамкорлик қатъиян ман этилади.

custom img

Можтабо Хоманий АҚШ билан музокараларга рози бўлди

Аббос Ароқчи ядровий дастур ва баллистик ракеталарни сақлаб қолган ҳолда, Россияга бойитилган уран экспортини муҳокама қилишга тайyorлигини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан урушни 9 апрелгача тугатмоқчи — ОАВ

Музокаралар яқин кунларда Покистонда давом этиши кутилмоқда.

custom img

Эронга қарши уруш Ироқдан ҳам каттароқ стратегик хато — АҚШнинг НАТO'даги собиқ элчиси

Собиқ амалдор Вашингтоннинг энг муҳим иттифоқчиларидан баъзилари заифлашганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"