Жамият

Пенсияларни тайинлашда биргина паспорт ёки идентификация ID-картаси етарли бўлади

Мазкур тартиб 1 январдан амал қилади. Бундан ташқари…

Пенсияларни тайинлашда биргина паспорт ёки идентификация ID-картаси етарли бўлади

 

1 январдан пенсия ва нафақа олувчилар пулни танлов асосида олиши мумкин. Бунда тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотларга пенсия ҳамда нафақаларни нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади.

 

Маълумот учун, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш тартиби ҳар уч йилда алоҳида ўтказиладиган тендер асосида амалга оширилади. Бунда тўлов жараёнларини белгиланган муддат бўйича танланган тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар амалга оширади. Мазкур тижорат банки ёки ихтисослашган ташкилотлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танлаб олинади.

 

Бундан ташқари, 2022 йил 1 июлдан давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, ОТМдаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Бунинг ўрнига "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ЯММТ ИДАК) хизмати жорий этилади. Мазкур тизимнинг қулайлиги шундаки, агар пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлса, ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиши кифоя.

 

Эслатма. "Ягона меҳнат миллий тизими" билан боғланиш учун Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш керак. давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади.

 

Меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан "Ягона меҳнат миллий тизими"дан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади.

 

Шунингдек, 2022 йил 1 июлга қадар қариялар ва кекса ёшдагилар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган Пенсия жамғармасининг бинолари бўйича минимал талабларга асосан ҳар бир ҳудудда биттадан Пенсия жамғармасининг мавжуд бинолари негизида “Намунали Пенсия жамғармаси бўлими” ташкил этилади.

 

Аввалроқ энг кам ёшга доир пенсия, иш ҳақи ва яна шунга ўхшаш нафақалар ҳамда “Болалар пули”ни олиш оила аъзоларига тақсимланадиган ойлик даромадга боғлиқлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.