Жаҳон

Путин АҚШдан Ғазо Тинчлик Кенгашига қўшилиш таклифини олди

Россия АҚШ ташаббусидаги тинчлик тузилмаси тафсилотларини ўрганмоқда.

Путин АҚШдан Ғазо Тинчлик Кенгашига қўшилиш таклифини олди

 

Россия президенти Владимир Путин АҚШ ташаббуси билан тузилаётган Ғазо бўйича халқаро “Тинчлик кенгаши”га қўшилиш таклифини олди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди деб хабар берди РБС.

 

Унинг сўзларига кўра, таклиф дипломатик каналлар орқали етказилган ва ҳозирда Россия томони ушбу ташаббуснинг барча тафсилотларини ўрганмоқда. Шунингдек, Москва таклиф билан боғлиқ барча нуансларни аниқлаштириш мақсадида Америка томони билан алоқалар ўрнатишга умид қилмоқда.

 

Маълумот учун, Дональд Трамп 2026 йил 16 январда Ғазо Тинчлик Кенгаши ташкил этилганини эълон қилган. Ушбу тузилма Ғазо сектори бўйича тинчлик режасининг бир қисми бўлиб, минтақада барқарорликни таъминлаш, тинчликни мустаҳкамлаш ва можаролар хавфи мавжуд ҳудудларда қонуний бошқарувни тиклашни мақсад қилган.

 

Кенгашнинг ижроия қўмитаси таркибига АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Виткофф, Жаред Кушнер ҳамда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер киритилган.

 

Bloomberg агентлиги хабарига кўра, АҚШ расмийлари Кенгашга доимий аъзо бўлишни истаган давлатлардан камида 1 миллиард доллар миқдорида молиявий ҳисса киритишни сўрамоқда. Тинчлик Кенгашига қабул қилиш ва унинг фаолиятига оид якуний қарорлар АҚШ президенти томонидан тасдиқланади.

 

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам ушбу Тинчлик Кенгашига қўшилиш таклифини олган ва Қозоғистон ташкилотнинг таъсисчи аъзолари қаторига қўшилишига розилик билдирган эди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"