Жамият

Қалбаки валюталарни олиб киришга бўлган уринишларнинг олди олинди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳодимлари томонидан яқинда республика ҳудудига ҳаво йўллари орқали қалбаки валюталарни олиб киришга бўлган уринишларнинг олди олинди.

Қалбаки валюталарни олиб киришга бўлган уринишларнинг олди олинди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳодимлари томонидан яқинда республика ҳудудига ҳаво йўллари орқали қалбаки валюталарни олиб киришга бўлган уринишларнинг олди олинди.

Жумладан, пойтахт аэропортида “Истамбул-Олм-ота-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган йўловчилардан бири божхона назоратидан яшил йўлак орқали ҳаракатланаётиб, божхона ходимларининг диққатини тортади.

Шундан сўнг, ушбу шахснинг багажи белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, багаждаги сочиқлар орасида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта борлиги аниқланди. Аммо, мазкур валюталарнинг ҳақиқийлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди. Бир қарашда ҳақиқийдек туюлган купюраларнинг барчаси қалбаки бўлиб, буни қалбаки купюраларни аниқлашга ихтисослашган валюта детектори ҳам тасдиқлади. Энг қизиғи шундаки, купюраларнинг аксариятида серия рақамлари ҳам бир хил бўлган.

Шу куни тезкор тадбир халқаро аэропорт автотураргохида ва Яшнобод туманида давом эттирилиб, мазкур қалбаки валюталарни қабул қилиб, эгасига етказиши лозим бўлган шахслар ҳам кетма-кет қўлга олинди.

Қарангки, улардан бирининг бошқарувидаги “Ласетти” маркасидаги автотранспорт воситасини кўздан кечириш давомида, олд йўловчи ўриндиғи остида яна сохта 5000 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ниҳоят, пойтахтимизнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур қалбаки валюталарнинг ҳақиқий эгаси уларни қабул қилиб олаётган вақтида фош қилинди.

Ҳозирда сохта долларлар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"