
Лекин қарздор огоҳлантирилган бўлишига қарамай қарзини тўламай юрган. Шундан сўнг давлат ижрочиси қарздор номида “Trailblazer” русумли автомашина борлигини аниқлаб, унга нисбатан қидирув эълон қилди.
Қидирув тадбирлари натижасида “Trailblazer” автомашинаси топилиб, хатланди ва жарима майдончасига олиб келинди. Ҳозирда автомашинани баҳолаб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Бундан аввал тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмагани учун молиявий санкциялар қўллаш бекор қилиниши, давлатимиз раҳбарини хавотирга солаётган солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималари ҳамда МИБ томонидан 742 минг 476 та ижро ҳужжати муддати бузилган ҳолда ижро этилгани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


