Ўзбекистон

Қайтиб олинган миннатдорлик

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирилган мурожаатнома кенгашнинг Telegram каналида эълон қилиниб, кейинроқ ўчириб ташланди.

Қайтиб олинган миннатдорлик

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари Тошпўлат Матибаев пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаатнома эълон қилинганини инкор этувчи баёнотни эълон қилди.

 

Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши ўзининг Telegram каналида аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашда юзага келган инқироз фонида Президент томонидан ишдан бўшатилган мазкур кенгашнинг собиқ раиси, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қисқа мурожаат эълон қилганди. («Gazeta.uz» мазкур хабарнинг скриншоти ва унинг нашр этилганини тасдиқловчи каналга ҳаволани эълон қилди.) Кейинроқ хабар ўчирилган.

 

«Ҳурматли Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев, 2019−2023 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси сифатидаги фаолиятингиз давомида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур айтамиз», — дейилади мурожаатда.

 

Кенгаш раҳбари ўринбосари Тошпўлат Матибоев ўз баёнотида депутатлар номидан собиқ ҳокимга мурожаатнома эълон қилинмаганини билдирган.

 

«Биз бу мурожаатни қўллаб-қувватламаймиз» (хабарда ушбу қисм ҳам ўчириб ташланди — таҳр.), — дейилади баёнотда.

 

Шунингдек, кенгаш котибияти ўз баёнотида 16−17 январь кунлари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ҳеч қандай йиғилиши бўлиб ўтмаганини маълум қилган.

custom img

“Ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон”

Ўзбекистонда очилган Ислом цивилизацияси маркази халқаро эътиборни қозонди.

custom img

Тошкентда АҚШ визасини олиб бериш учун 75 минг доллар олган шахс ушланди

Шунингдек, Болгарияга ишга юбориш учун 3 минг доллар талаб қилган шахс ҳам қўлга олинган.

custom img

Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Тошкент ва Нурафшон ўртасида BRT aвтобус йўлаги қурилади

BRT тизими 2028 йил охирига қадар ишга туширилади.

custom img

2030 йилгача ҳаво ифлосланиши кескин камайтирилади

“Тоза ҳаво” лойиҳаси доирасида атмосферани муҳофаза қилиш бўйича чоралар кучайтирилмоқда.

custom img

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси фавқулодда вазиятлар ҳақида масжидлар орқали огоҳлантирилади

Бугунги кунга қадар еттита вилоятдаги 272 та масжидда аҳолини фавқулодда вазиятлардан огоҳланитириш учун махсусу ускуналар ўрнатилган.

custom img

Тошкент вилоятида бир оиладан уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятида бир оиладан уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

custom img

Тошкент вилоятида чиқинди хизматлари тарифлари 1 апрелдан оширилади

Қарорда бир нафар фуқаро учун ойига чиқинди тўлови 10 864 сўм этиб белгиланиши таклиф этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"