1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Қидирувда бўлган шахс аерoпортда қўлга олинди

Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Қидирувда бўлган шахс аерoпортда қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги “Қидирув” тезкор профилактик тадбири давомида 2021 йил 17 августдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинган.

 

Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 184 моддаси 3 қисми, 189 моддаси 1 қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Бухоро шахар "Истиқлол" маҳалласида доимий рўйхатда турадиган 1964 йилда туғилган Н. Б исмли шахснинг Россия Федерацияси пойтахти Москва шахрида эканлиги аниқланган ва Ўзбекистонга келиши таъминланган. Тезкор тадбир давомида фуқаро "Бухоро халқаро аеропорти"да қўлга олиниб, вақтинча ҳибсхонага жойлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика