Сиёсат

Қирғизистон ва Ўзбекистон 2024 йилдан бошлаб 12 русумдаги автомобиль ишлаб чиқаради

Лойиҳа Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Қирғизистон ва Ўзбекистон 2024 йилдан бошлаб 12 русумдаги автомобиль ишлаб чиқаради

2024 йилдан Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда 12 русумдаги автомобиль ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев “Кабар” агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 

 

“Айни пайтда “Олтин-Тулпар” автомобиль йиғиш заводи ишга туширишга тайёрланмоқда. Бу “ЎзАвтоСаноат” билан қўшма лойиҳадир. Ўйлайманки, у келгуси йилда лойиҳа ишларини бошлайди”, – деди у.

 

Вазирнинг таъкидлашича, лойиҳа Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда автомобиллар ва савдо ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишув январь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи чоғида имзоланган эди. Лойиҳага кўра, у уч босқичда амалга оширилади. Дастлабки уч йилда 10 мингта автомобиль ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. 500 киши иш билан таъминланади.

 

Иккинчи босқичда автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш қўшилади, 20 мингтагача автомобиль ва савдо ускуналари ишлаб чиқарилади. Иш ўринлари сони 1000 та.

 

Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтага автомобиль ва савдо техникаси, муассасада ишлайдиган ходимлар сони эса 2000 кишига етказилади.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Самарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Марко Рубионинг айтишича, сафар муддатлари келаси йили кўриб чиқилади.

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Бокудаги саммитда Ўзбекистон Президенти Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифларини билдирди.

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Президент администрацияси раҳбари икки мамлакат мутахассислари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари мавжудлигини таъкидлади.