Қизириқ туманида сув талашиш натижасида ўзаро катта жанжалга сабаб бўлди
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қизириқ туманида «Гиламбоб» маҳалласида яшовчи, С.Хамид, туманнинг «Истиқлол» маҳалласида яшовчи, Н.Ҳусниддиннинг томорқасида экилган экинни суғориш учун очилган сув масаласида ўзаро жанжаллашиб қолиб, С.Хамид қўлида бўлган кетмон билан Н.Ҳуснидинни бошига ва юзига уриб, «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир» тан жароҳати этказган.
С.Хамидга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
С.Хамид бироз сабр қилиб, Н.Ҳусниддиннинг томорқасига экилган экинларини суғориб олишини кутиб турганида, ўзаро бир бирларига оқибатли бўлиб, ҳурмат қилишганларида ўртада ўзаро тортишув ва жанжал содир этилишининг олди олинар эди.







