Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ходимлар бир-бирини "кружка" билан уриб бошини ёргани ҳақидаги видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 01 июль куни Қўшработ тумани Пичот маҳалласида яшовчи Э.Г. ҳамда тумандаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг мудираси Ч.А.лар ўртасидаги келишмовчилик натижасида жанжал юзага келган. Оқибатда Ч.А. Э.Г.нинг бош қисмига бакал билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 02 июль куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


