Жаҳон

Қозоғистонда самолёт қулаши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақида Озарбайжон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистонда самолёт қулаши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Қозоғистоннинг Оқтау шаҳридаги аэропорт ҳудудида йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши бўйича Озарбайжонда жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Озарбайжон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, "Azərbaycan Hava Yolları" авиакомпаниясига тегишли самолётнинг Ақтауда ҳалокатга учраши бўйича Озарбайжон Республикаси Бош прокурори томонидан Жиноят кодексининг 262,3-моддаси (ҳаво транспорти ҳаракати хавфсизлиги ва фойдаланиш қоидаларини бузиш оқибатида эҳтиётсизлик билан икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлиш) ва 314,3-моддаси (эътиборсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлиш) асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговни олиб бориш Бош прокуратура Тергов бошқармасига топширилган.

 

Жиноят иши доирасидаги тергов жараёнларини олиб бориш учун Бош прокурор ўринбосари Элмар Жамалов бошчилигидаги тергов гуруҳи Қозоғистон Республикасига юборилган. Шунингдек, Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тергов ва бошқа зарур просессуал ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасига Халқаро ҳуқуқий ёрдам ҳақида илтимоснома юборилган.

 

“Ҳалокат сабабларини ўрганиш ва зудлик билан чоралар кўриш мақсадида тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси самолёт ҳалокати натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ҳамда жароҳат олганларнинг тезроқ соғайишини тилайди”, - дейилади хабарда.

 

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг Транспорт полисияси департаменти Жиноят кодексининг 344-моддаси 3-қисми (Транспорт воситасидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузиш оқибатида эҳтиётсизлик билан икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлиш) бўйича дастлабки тергов ишларини бошлаган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.