Сиёсат

Расман: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилди

Айни дақиқаларда Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда.

Расман: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилди

 

 

Мажлисни Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низомхўжаев очиб берди. МСК раиси Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевга Президент гувоҳномаси ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.

 

 

29 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни кейинги беш йилга Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилганди. Сайлов кодексига кўра, Ўзбекистон Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.

 

 

Мажлислар залига тантанали равишда қуйидагилар олиб чиқилгани маълум қилинди:

 

— Ўзбекистон байроғи;

— Президент штандарти;

— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

— Муқаддас Қуръони Карим;

— Президентлик белгиси.

 

 

Шавкат Мирзиёев қуйидагиларни алоҳида қайд этди: “Жонажон Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган давлат байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб бораётган сиёсатимизнинг, юксак эътирофи сифатида қабул қиламан.”

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбари Ермек Кошербаевни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика ҳамда гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухородаги замонавий тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди

“Шойигул” бренди остидаги тикув-трикотаж маҳсулотлари асосан Италия, Австрия, Буюк Британия ва Германия бозорларига экспорт қилинмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон биргаликда концерт томоша қилдилар

Қўшма чиқишлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маданий англашув ва маънавий яқинлик рамзи бўлди.

custom img

Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди

Янги бинода элчихона, консуллик бўлими ва дипломатлар учун турар-жойлар мавжуд.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон музокаралари якунида қатор муҳим битимлар имзоланди

Томонлар товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари янги кооперация лойиҳаларини ишга туширди

Давлатлар ўртасида янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланди, шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчага Душанбе номи берилди.

custom img

Доналд Трампдан Шавкат Мирзиёевга мактуб келди

Трамп Мирзиёевни Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда G20 саммитига таклиф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"