Жамият

Екатеринбургдан Самарқандга парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

Парвозлар 100 ўринли “Sukhoi Superjet” самолётларида амалга оширилади.

Екатеринбургдан Самарқандга парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

 

“Коммерсант"нинг хабар беришича,“Red Wings” авиакомпанияси Екатеринбургдан Ўзбекистонга тўғрида тўғри рейсни йўлга қўяди. 13-февралдан авиаташувчи Урганч, 14-февралдан эса Самарқандга парвозларни бошлайди.

 

Бу Колсово аэропортидан биринчи мунтазам халқаро рейслар бўлади, дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида. Парвозлар 100 ўринли “Sukhoi Superjet” самолётларида амалга оширилади.

 

Самолётлар душанба куни Самарқандга, якшанба куни эса Урганчга учади.

 

“2021-йилдан бери "Red Wings" Екатеринбургдан Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига парвозларни йўлга қўйган, бироқ бу чартер рейслар бўлиб, ўриндиқларни эркин сотмасдан бир мижоз манфаатларини кўзлаб амалга оширилади”, — дейилади компания хабарида.

 

Қўшимча қилинишича, бу чартер дастури мунтазам рейсларни амалга ошириш билан параллел равишда давом этади.

 

Маълумот учун: "Red Wings" бундан олдин Махачқалъадан Навоийга парвозларни амалга оширишни бошлаганди. Бундан ташқари,  “Uzbekistan Airways” Шри-Ланкага чартер рейсларни йўлга қўйилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови қўйилилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.