Жаҳон

Россия низо изламоқда — Канада бош вазири

Трюдо, шунингдек, Украинага қурол етказиб беришни давом эттиришини маълум қилган.

Россия низо изламоқда — Канада бош вазири

 

Россиянинг Украинага бостириб кириши оғир ва жиддий оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди. 

 

“Россия низо излаяпти. Агар у Украинага бостириб кирса, оғир ва жиддий оқибатларга олиб келади”, – деган Трюдо Канада парламенти олдидаги чиқишида.

 

Шу билан бирга сиёсатчи унинг давлати кейинги уч йилда Украина аскарларини ўқитишда ёрдам беришини айтган. Шунингдек, Оттава Киевга ҳарбий ва молиявий ёрдам беришда давом этиши таъкидланган.

 

Маълумот ўрнида: Сўнгги ойларда Ғарб Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлигини айтиб келмоқда. Ўз навбатида Москва бу каби айбловларни рад этяпти.

 

Аввалроқ АҚШ ва Украинада Россиянинг эҳтимолий ҳарбий фаоллиги тўғрисида зиддиятга боргани тўғрисида хабар қилинганди.

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Унинг автомобилидан гиёҳвандлик воситаси топилган, хонанда эса вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Ёқилғи таъминотидаги узилишлар ва энергия нархларининг ошиши Европада келаётган қиш мавсумини мураккаблаштириши мумкин.

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ президенти оролда нефть, газ ва фойдали қазилмаларни кенг кўламда қидириш ишлари бошланиш арафасида эканини айтди, бироқ лойиҳанинг тафсилотларини очиқламади.

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Ташаббус муаллифлари тушган маблағларни россиялик ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирмоқчи.

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Конгода 9 066 та инфекция ҳолати қайд этилди.

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

Ҳарбий қўмондонлик вакили ҳужумлар оқибати тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Трамп ҳозирча якуний қарорга келмаган, унинг маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий босимни давом эттириш тарафдори.

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария расмийлари икки юк кемасига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди. Россия элчиси изоҳ бериш учун чақиртирилди.