Спорт

Россиянинг ММА жангчиси Акмал Хожиев эмлаш бўйича можарода америкалик шифокорни ўлдириб қўйди

Жангчи асли cамарқандлик.

Россиянинг ММА жангчиси Акмал Хожиев эмлаш бўйича можарода  америкалик шифокорни ўлдириб қўйди

 

Россиянинг ММА жангчиси Акмал Хожиев АҚШда қотилликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда chempionat.com хабар берди. 

 

Спортчи шифокор Миран Рибатини бўйинидан пичоқ билан сўйиб ташлаган. У бу қилмишини тан олган. Тергов маълумотларига кўра, можарога коронавирусга қарши эмлаш бўйича келишмовчилик сабаб бўлган.

 

Гувоҳнинг айтишича, Хожиев ва рентгенолог Миран Рибати кўп қаватли уйларнинг бирида жанжаллашган. Спортчи шифокорни бўға бошлаган ва унинг томоғига ҳайвон суяги билан урган. Сўнг пичоқ олиб, сўйиб юборган.

Акмал Хожиев оммавий эмлашларга доимий қарши бўлган. Жангчининг бир нечта ҳамкасблари уни яқинда жиддий руҳий муаммоларга дуч келгани, вақти-вақти билан ўзини назорат қила олмай қолаётгани, ҳати-ҳаракатларида тажовузкорлик аломатлари борлигини айтган.

 

Ҳаттоки, у аввалроқ ходимлар ва ташриф буюрувчиларга таҳдид қилгани сабаб бир эмас, икки маротаба спорт залидан ҳайдалган. Ҳожиев аралаш яккакурашларда тўртта профессионал жанг ўтказиб, учта ғалабага эришган.

 

Аввалроқ дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилгани ҳамда Қаршида оммавий жанжал вақтида 19 ёшли спортчи тўппончадан ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

custom img

Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Кумуш медаль Германия, бронза медаль АҚШ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"