Самарқандда “Каннабис плантацияси” топилди
Самарқандда ўтказилаётган “Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактика ойлиги доирасида ИИБ ходимлари Жомбой туманида кўп миқдорда «Каннабис» ўсимлигини етиштираётган шахсни аниқлашди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


Қайд этиш керакки, вилоят ҳудудида уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд воситалари тарқалишини олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида ИИБ томонидан “Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактик ойлигини ўтказиш борасидаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ойлик доирасида ҳудудлар криминоген вазиятига қараб тоифаларга ажратилган. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ишлар тизимли ташкил этилган. Шунингдек, вояга етмаганлар ва ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, психотроп моддаларнинг тарқалиши, фоҳишахоналар фаолиятига чек қўйиш каби қўшма “рейд тадбирлар” ташкиллаштириляпти.







